“Ёшлар мурожаати” веб-сайти
“Ёшлар мурожаати” веб-сайти Наманган ёшларига ҳар қандай муаммо ва таклиф билан вилоят ҳокимига 2 ҳил усулда мурожаат қилиш имконини беради. (Веб-сайт, Call center)

Мурожаатни юбориш учун барча майдонларни тўлдириш шарт
Хурматли фойдаланувчи!
Сизга Наманган вилояти “Ёшлар мурожаати” веб-сайтига 30 ёшгача бўлган ёшлар бевосита электрон тарзда ҳар қандай муаммо ва таклиф юбориш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, Сизнинг юбораётган мурожаатингиз ёки таклифингиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб қўймоқчимиз.
Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз:
1. Мурожаат йўлласангиз фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз, телефон рақамингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши лозим.
2. Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.
3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.
Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.